Емоқнинг - қусмоғи ҳам бор

© SputnikЎзбек сўми
Ўзбек сўми - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиззах вилоятида футбол ривожланишига ажратилган бир неча миллиард сўмни еб юборган амалдорлар жавобгарликка тортилди. Улардан бири 7 йил, иккинчиси 5,5 йилга қамалди.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Жиззах суди уч нафар спортни ривожлантиришга жавобгар бўлган шахсларни қамоққа олиш ҳақида бўйруқ чиқарди. Улар узоқ вақт давомида давлат бюджетини ўз мақсадлари йўлига харажат қилиб келган. Бу ҳақда  Sputnik мухбирига ҳуқуқни сақлаш органлари вакили хабар берди.

Ўзбекистон футболни қўллаб қувватлаш фонди Жиззах вилояти ижроия қўмитаси раиси Бахтиёр Ғофуров, Жиззах вилояти Футбол федерацияси вице-президенти Эргаш Ўринов ва соҳа мутахассиси Саҳобжон Хўжаевладан ташкил топган жиноий гуруҳ олти йил аввал биргаликда ўз фаолиятини бошлаган.  

“Спорт соҳаси амалдорлари давлат бюджети ва ҳомийлар маблағини ўмаришнинг турли йўлларини ўйлаб топишган. Ғофуров бошчилигидаги фонд 2010-2011 йилларда ҳомийлардан 714 миллион сўмдан зиёд маблағ олган. Уддабурон бошлиқ учинчи томонлар билан сохта шартномалар тузган, сохта мураббийларга тўловлар ўтказган ва шу тариқа 635 миллион сўмни ўзлаштириб олган. Худди шундай усул 2012 йилда ҳам ишлатилган ва 289 миллион сўм ўғирланган”, — деди суҳбатдош.      

Ҳуқуқни сақлаш органлари вакилларининг сўзларига қараганда, Бахтиёр Ғофуров 2012-2014 йилларда Жиззах Электртармоқлари томонидан вилоятда футболни ривожлантириш учун ажратилган 388 миллон сўмни ва бошқа ҳомийларнинг 786 миллион сўмини ўғирлаган.

2014 йилда ўмариш тизимига Эргаш Ўринов қўшилган. У футболни ривожлантириш учун ажратилган маблағлардан 135 млн сўмни ўғирлаган. Шу қаторда Ўринов 2010 —2014 йиллар давомида 43 миллиондан зиёд маблағ ўғирлаган.

“Жиноий йўллар билан топилган пулларни фирибгарлар савдо нуқталарида нақд пулга айлантириб ўзаро бўлиб олишган. Улар ҳатто мавжуд бўлмаган “Олтин тўп” футбол федерациясига 11,8 миллион сўм миқдорида “ёрдам кўрсатишган"”, — деди ҳуқуқни сақлаш органлари вакили.

Суд ҳар бир жиноятчини қилган жиноятининг оғирлигига қараб жазо берди. Ғофуровни 7 йилга, Ўриновни 5 йилга озодликдан  маҳрум қилди. Хўжаев бўлса амнистияга туфайли озод қилинди.  

Янгиликлар лентаси
0