ТОШКЕНТ,11 апр — Sputnik. Қирғизистон бош вазири Темир Сариев истеъфога чиқд. Ўзининг ушбу қарори ҳақида у ҳукумат мажлисида ва журналистлар олдида эълон қилди.
Сариев Вазирлар Маҳкамасини ўтган йилнинг 2 майидан бошлаб бошчилик қилиб келмоқда.
“Мен истеъфога чиқмоқдаман. Президент бундан хабардор. Бу вазиятни барқарорлиштириши керак. Ушбу лавозим можарога сабаб бўлмаслиги керак”, — деди Сариев.
Депутатлар комиссияси шанба куни Қирғизистон Жогорку Кенешига мамлакат ҳукуматига “ишончсизлик” билдиришни таклиф қилган эди. Бунинг сабаби Балыкчи — Корумду йўлини таъмирлаш вақтида йўл қўйилган “қоидабузарликлар” бўлган.
Тендерни ўрганиб чиққан комиссия ва Транспорт вазири Аргынбек Малабаев қоидабузарликларда унинг ўринбосари Улан Уезбаев ва бош вазир Сариевга яқин бўлган кишилар айбдор деб эълон қилишди. Комиссия фикрига кўра, улар тендерда ғолиб чиққан Хитой компаниясига хайрхох бўлишган. Шундан кейин комиссиянинг бир неча аъзолари бош вазирнинг истеъфосини талаб қила бошлади.
Парламент коалицияси раиси Чынынбай Турсенбеков "маданиятли мамлакатларда, бундай ҳолатларда, одатда, бош вазир истеъфога чиқади" деганди.
"Якшанба куни бош вазир Тимур Сариев ўзининг facebook даги саҳифасида комиссиянинг ушбу хулосаси бўйича ўз фикрини билдирган эди ва президентга транспорт вазирини ишдан бўшатишни таклиф қилган эди.
Алмазбек Атамбаев, ушбу воқеадан кейин, Давлат Коррупцияга қарши хизматидан депутатлар комиссияси ишини қайтадан текшириб чиқишни талаб қилди.