Ставрополда уч худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборди

© Фото: В.Н. Горелых, предоставлено пресс-службой ГУМВД по Свердловской областиРоссия полицияси ходими
Россия полицияси ходими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳуқуқни сақлаш органлари вакилининг хабарига кўра, ИИБ биноси ёнида уч худкуш террорчи ўзини портлатиб юборган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар сони аниқланмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Россиянинг Ставропол вилояти, Новоселицк тумани Туман ИИБ биносига номаълум худукуш террорчилар томонидан ҳужум уюштирилган, вилоят ИИБ вакили хабарига кўра.

Охирги малумотларга қараганда, ушбу ҳужум натижасида тинч аҳоли ва ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари зарар кўрмаган. Фақат уч террорчи қурбон бўлган. Улардан бири аёл киши бўлганлиги хабар қилинмоқда.

“Новоселицк тумани ИИБга ҳужум уюштирилди, воқеа тафсилотлари аниқланмоқда”, — деди вилоят ИИБ вакили.

РИА Новости бироз олдин уч худкуш террорчи Новоселицк тумани ИИБ ёнида ўзини портлатиб юборганини ва умумий ҳисобда бешта портлаш юз берганини хабар қилганди. Дастлабки маълумотларга кўра. Террорчилар ва уларнинг шериклри ҳақидаги маълумотлар аниқланмоқда. Маҳаллий мусулмон жамоаси раҳбарлари билан суҳбат ўтказилмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0