Амир Темур хотинлари орасида энг машҳури Биби Хоним, ёки Сарой Мулк Хоним бўлган. Сарой Мулк Хоним Чингизхоннинг набираси бўлгани учун, унга уйланганидан кейин Амир Темур Гурагон унвони сазовор бўлган. Амир Темур ва Сарой Мулк Хонимнинг болалари бўлмаган.
Амир Темурнинг оила аъзолари ҳақида сақланиб қолган маълумотлар тўлиқ эмас, шунинг учун фақат тарихда энг ёрқин из қолдирган хотинлари ҳақида тўхталиб ўтамиз. Биз тўплаган батафсил малумотни инфографикамиздан томоша қилинг.
Соҳибқироннинг хотини Турмуш оғадан туғилган ўғли Умаршайх Мирзо ва набиралари Али мирзо, Рустам мирзо, Искандар Султон Мирзо, Бойқаро мирзо ва бошқалар бўлган.
Дилшод оғадан ўғли Шохрух мирзо, Набираси Улуғбек, Султон Муҳаммад ва бошқалар дунёга келган.
Менглик Қурбон оғадан ўғли Мироншоҳ, набиралари Муҳаммад Султон, Оға бегим, ва бошқалар туғилган. Амир Темурнинг чевараси бўлган ўзбек шоири Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам Менглик Қурбон оға авлодидан бўлган.
Бу йил Амир Темур таваллудига 680 йил тўлди. Ўзбекистон Амир Темур таваллуди 9 апрел куни нишонланади. Соҳибқирон таваллудига бағишланган тадбирлар республиканинг барча ҳудудларида бўлиб ўтди. Саҳифамизда бунга бағишланган фотолавҳамизни ҳам томоша қилишингиз мумкин.