Жон Керри эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишАҚШ Давлат котиби Жон Керри
АҚШ Давлат котиби Жон Керри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қобулга уюштирган ташрифи давомида АҚШ давлат котиби мамлакат президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва Афғонистон Бош вазири Абдулла Абдулла билан учрашади.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. АҚШ Давлат котиби Жон Керри шанба куни Афғонистон пойтахти Қобулга эълон қилинмаган ташриф билан келди, деб хабар бермоқда Рейтер  агентлиги АҚШ Давлат департаментидаги манбадан олинган хабар асосида. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Агентлик хабарига кўра, АҚШ Давлат котиби ўз ташрифи давомида афғон ҳукумати раҳбарлари, жумладан, мамлакат президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла билан учрашишни режалаштирган.

Бундан бир кун олдин Керри эълон қилинмаган ташриф билан Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрига борган эди. Маълумотларга кўра, Ироқда у мамлакат Бош вазири Ҳайдар ал-Абадий ва Ироқ ТИВ раҳбари Иброҳим ал-Жафарий билан учрашиб, "Ислом давлати" террорчилик уюшмасига қарши музокаралар ўтказган.

Янгиликлар лентаси
0