Ўзбекистон ТИВда АҚШ давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

© МИД УзбекистанаЎзбекистон ТИВ раҳбари Камилов АҚШ Давлат департаменти вакили билан учрашди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Камилов АҚШ Давлат департаменти вакили билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Даниел Розенблумни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. 2016 йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Даниел Розенблумни қабул қилди, деб хабар қилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

Музокаралар чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолатлари ва истиқболлари, жумладан, Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувлари ва Ўзбекистон делегациясининг 2016 йил январь ойида Вашингтон шаҳрида ўтказган музокаралари натижалари муҳокама қилинди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни барқарор ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбатда АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0