“Селфи” учун 20 йил қамоқ жазоси

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЎрмондаги ёнғин
Ўрмондаги ёнғин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бетакрор “селфи” қилиш истаги Калифорнияда катта ёнғин вужудга келишига сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Калифорнияда вужудга келган ёнғин фонида ўзини суратга олган АҚШ фуқароси 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унга шунингдек, 60 миллион доллар жарима белгиланган, деб хабар бермоқда РИА Новости.

АҚШ фуқароси бўлмиш Уэйн Аллен Хантсмэн жума куни ўрмонзорларга ўт қўйганлиги ва давлат мулкини йўқ қилганлиги тўғрисида ўзига қўйилган айбни тан олди, бунга қадар у Калифорнияда вужудга келган кучли ёнғинга алоқадорлигини инкор этиб келаётган эди.

Гап шундаки, Хантсман ўзини ёнғин орасидан олиб чиқаётган эркакка ўзининг иккита гулхан орасида тушган “селфисини” кўрсатгач, полициячилар “назарига” тушган эди. Номаълум эркак, дарҳол ушбу “селфини” ўз телефонига кўчириб олиб, суратни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширади. Орадан бир неча кун ўтгач Хантсман ҳибсга олинган, деб хабар қилмоқда агентлик.

2014 йилда Калифорнияда рўй берган ёнғинни бартараф этиш учун қарийб бир оой вақт талаб этилган. Табиий офат натижасида 100 акр ўрмонзолар йўқ қилинган, 12 та турар жойлар ва 100га яқин бошқа объектлар ёниб кулга айланган.

 

Янгиликлар лентаси
0