ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 8-апрел куни Москва шаҳрига сафари давомида Россия Ташқи ишлар вазири Лавров билан учрашди, деб хабар берилади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида.
Камилов россиялик ҳамкасби билан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 25-26 апрел кунлари Россияга расмий ташрифи юзасидан тайёргарлик жараёнини ҳам муҳокама қилишган.
Бундан ташқари, бўлиб ўтган суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг долзарб масалалари, МДҲ кун тартиби, баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашишган.