ИД Дамашқ яқинида 175 кишини қатл қилди

Oбуна бўлиш
Қурбонлар Al Badia Cement компанияси ишчилари бўлган. “Ислом давлати” уларни ислом дининг бошқа оқимига мансублиги туфайли қатл қилган.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи пайшанба куни Дамашқ яқинида ўғирлаб кетилган 175 кишини қатл қилди, Sputnik хабарига асосан.  

Бироз олдин, SANA агентлиги Сурия Саноат вазир вакилига асосланиб, террорчилар Абу аш-Шамат яқинида Al Badia Cement компаниясининг 300дан зиёд  ишчиларини ўғирлаб кетгани ҳақида хабар берганди.

Жангарилар Al Badia Cement компаниясига тегишли заводга 6 апрел куни ҳужум қилишган. Ҳужум пайтида заводда 250 ишчи бўлган. Улардан 75 киши қўйиб юборилган, қолганларни қатл қилишган. Сабаб: улар ислом динининг бошқа оқимига мансублиги бўлган. 

ИД одамларни қўрқитиш учун тез-тез шундай қотилликлар уюштириб туради. Ушбу йилнинг январ ойида Дайр-аз-Зорда 280 нафар тинч аҳоли қатл қилингани ҳақида ҳабар олгандик. Ироқнинг Мосул шаҳрида ИД қурбонлари сони 4 минг кишига етди.   

 

Янгиликлар лентаси
0