Белорус журналистларнинг ҳукуматини танқид қилиш ҳақидаги саволига Киселев “танқид — менинг вазифам эмас” деб жавоб берди.
“Бизнинг мақсад – ривожланиш йўлларини излаш ва ижобий ҳужум. Танқид масаласига келсак… Бизда ҳали танқид қилиш маданияти етарлича ривожланмаган – одамлар дарҳол шахсиятга ўтиб кетишади, бир-бирини ҳақорат қилишни бошлайди, ҳатто бир-бирга ёмонлик қилишга ўтади. Украина билан худди шундай вазият рўй берди. Оқибатда мамлакат аросатда қолиб кетди. На у ёқлик на бу ёқлик. Буни кузатиш — жуда оғир”, — деди Киселев.
Эслатиб ўтамиз, кеча Белоруссия пойтахти Минскда Sputnik янги мултимедиа ахборот маркази очилиш маросими бўлиб ўтганди. Маросимда Белоруссия Ахборот вазири Лилия Ананич, Россиянинг Белоруссиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Александр Суриков ва “Россия сегодня” медиагуруҳининг бош директори Дмитрий Киселев қатнашди.