Абдулазиз Камилов Қозоғистоннинг янги элчисини қабул қилди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаЎзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Қозоғистон элчиси Ерик Утембаев билана
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Қозоғистон элчиси Ерик Утембаев билана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 7 апрель куни Қозоғистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаевни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қозоғистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаевни қабул қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати..

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, элчи вазирга ишонч ёрлиғининг нусхасини топширди.

"Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Давлатлараро алоқаларнинг барча соҳаларидаги босқичма-босқич ва изчил ривожланиши Ўзбекистон-Қозоғистон олий даражадаги мунтазам мулоқотига асосланиши таъкидланди", — дейилади хабар матнида.

Қозоғистон Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий ҳамкорларидан биридир. 2015 йил якунларига кўра ўзаро савдо айланмаси 3 млрд АҚШ долларидан ошганлигини кўрсатди. Томонлар транспорт, коммуникация ва транзит соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларининг руҳий яқинлиги ва кўп асрлик тарихига асосланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалалари икки томон кун тартибида муҳим ўрин тутади.

Шунингдек, учрашувда бўлажак икки томонлама сиёсий учрашувларнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Янгиликлар лентаси
0