Европадан нажот йўқ. Киев Японияни Украинанинг бир қисмини сотиб олишга кўндирмоқчи

© Sputnik / Михаил Маркив / Медиабанкка ўтишУкраина президенти Петр Порошенко
Украина президенти Петр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европалик ҳамкорлардан пул сўраш Киев учун тобора мураккаб бўлиб бормоқда. Нидерландияда ўтган референдум ҳам тасдиқлади: Европада Украинадан чарчашган. Америкада ҳам. Бор умид Осиёдан.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik, Евгения Красилова. Украина президенти Пётр Порошенко Японияни Украинадаги корхоналарни приватизация қилишда иштирок этишга таклиф этди. Киев ўзида қолган энг қадрли объектларни таклиф қилмоқда: Украина давлат мулки ҳисобидаги энг йирик объеклар, шу жумладан, денгиз портлари ва энергетика соҳасидаги активлар сотувга қўйилган, РИА Новости.

Айтганча, бир ой олдин ҳам Порошенко шунга ўхшаш таклиф билан чиққан эди. Фақат ўтган гал унинг мурожаати (Анқарага қилган ташрифи чоғида) туркиялик ишбилармонларга қаратилган эди. Ҳа, Украина раҳбари Токиогача етиб борди.

Таъкидлаш жоизки, Япония – дунёдаги энг йирик сармоячилардан бири. Кўплаб мамлакатлар унинг молиявий ресурсларини жалб қилишдан манфаатдор. Украина ҳам бундан истисно эмас, албатта.
Уддабурро промоутер сифатида Украина раҳбари товарни мақташга жон-жаҳд билан ҳаракат қилди, қизиқиб кетиб, ҳатто, бироз бўрттириб юборди ҳам. Порошенко янги ҳукумат шаклланиши – тез кунда битадиган иш эканини, Украина ислоҳотлар ўтказишга тайёрлигини, коррупцияга қарши кураш аллақачон йўлга қўйилганию, инвестиция муҳитининг яхшиланиши шунчаки сиёсат эмас, балки, реал ишлигини тўлқинланиб гапирди.

Порошенконинг арзимаган нарсадан "иқтисод қилишга уриниши" кимнингдир ишончини қозона олдими? Украина президентининг сўзларига қараганда, натижа яқин икки ой ичида аён бўлади. Ҳозирча эса, сармоячиларнинг сояси ҳам кўринмаяпти. Умуман олганда, экспертлар фикрига кўра, Украина ҳозир фақат умидсизликка тушиб қолган олиб-сотарларнигина жалб қила олиши мумкин.

Нима бўлганда ҳам, Токио Киевга ёрдам беришга рози бўлди. Япония ҳукумати Украина учун 2 миллиард доллар ажратишга тайёрлигини билдирди. Албатта, қарзга. Ва фақат аниқ лойиҳалар учун. Ва фақат, Киев Халқаро Валюта Фонди билан келишиб олсагина. Дарҳақиқат, Порошенко Японияга қилган сафаридан хурсанд бўлиши мумкин. Ахир европалик ҳамкорлардан пул сўраш тобора қийинлашиб бормоқда. Нидерландияда ўтган референдум ҳам исботлади: Европа Украинадан чарчаган. Америкада ҳам. Бор нажот Осиёдан.

Янгиликлар лентаси
0