Эрдўғон Европа билан келишувни бекор қилмоқчи

© AP Photo / Francois MoriТуркия президент Ражаб Тойиб Эрдўғон
Туркия президент Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа берган ваъдаларнинг бирортаси амалга ошгани йўқ, деб таъкидламоқда Туркия президенти. Эрдўғоннинг сўзларига қараганда, Туркия уч миллионга яқин қочоқларни ўз ҳисобидан таъминлаб келмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik, Алена Палажченко. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Европа Иттифоқини Анқара билан қочоқлар борасида тузилган шартномага амал қилмаётганликда айбламоқда. "ЕИ берган ваъдаларга амал қилмаяпти, Туркия ҳам худди шундай қилади", — деб таҳдид қилди Эрдўғон, РИА Новости хабари асосида.

"Туркия давлат бюджети ҳисобидан уч миллионга яқин одамлар (суриялик қочоқлар, — таҳр.) таъминланмоқда. Европа ваъда қилган пуллардан эса ҳамон дарак йўқ. Агар Европа Иттифоқи берган ваъдасида турмаса, Туркия ҳам бу битимга амал қилмайди. Иқтисодий жиҳатдан биздан устун бўлган давлатлар одамийлик муносабатларини кўрсатганлари йўқ”, — деб таъкидлади Эрдўғон Анқарада полициячилар билан учрашуви чоғида.

Туркия президенти ЕИ миграция масаласини ҳал этиш учун, Туркия суриялик қочоқларни ўз бағрига олиши учун олти миллиард евро ажратиши лозимлигини эслатиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0