ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд 11-15 апрел кунлари Туркияга ташриф буюради, деб хабар қилди пайшанба куни Туркия президенти матбуот-хизмати, РИА Новости хабари асосида.
"Туркия президенти Тойиб Эрдўғоннинг таклифига кўра, 11-13 апрел кунлари Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд Анқарага расмий ташриф уюштиради. Иккиёқлама масалалар билан бир қаторда минтақага оид ва халқаро муаммолар муҳокама қилиниши режалаштирилган. Саудия Арабистони қироли Анқарадан Истамбулга йўл олади. У ерда 14-15 апрел кунлари Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг 13-саммити бўлиб ўтади”, дейилган Туркия раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинган хабарда.
Саудия Арабистони қироли 11-15 апрел кунлари Туркияга расмий ташриф уюштиради
19:23 07.04.2016 (янгиланди: 19:25 07.04.2016)
© AP Photo / Khalid MohammedСаудия Арабистони қироли ибн Абдул-Азиз Ал Сауд
© AP Photo / Khalid Mohammed
Oбуна бўлиш
Ташриф давомида иккиёқлама масалалар билан бир қаторда минтақага оид ҳамда куннинг энг долзарб муаммолари муҳокама қилинади, дейилган Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг матбуот-хизмати баёнотида.