ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Эркин матбуот қаллоблар учун душман бўлиши мумкин, зинҳор халққа хизмат қиладиган ҳукумат учун эмас, деб таъкидлади Умумроссия халқ фронтида Россия президенти Владимир Путин.
"Эркин матбуот қаллоблар, давлат бойлигини таловчилар ва жиноятчиларнинг душмани бўлиши мумкин. Халқ хизматида бўлган ҳукумат учун у ёв бўла олмайди", — деди Путин.