ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Индонезиялик хонанда Ирма Бьюл илон чақиши туфайли саҳнада ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилади Британиянинг Mirror нашри.
Хонанда кобралар билан томошалар уюштириш орқали машҳурликка эришган эди.
Фожиа Индонезиядаги Ғарбий Ява провинциясидаги аҳоли пунктларидан бирида юз берди.
Хонанда биринчи қўшиғидан сўнг, тасодифан кобранинг думини босиб олган. Илон шу заҳотиёқ аёлнинг белидан чаққан. Бьюл қўрқишни хаёлига келтирмаган ҳам. У шу аҳволда яна 45 дақиқа давомида қўшиқ куйлашда давом этган. Аммо тез орада у ваража қилишни бошлаган, қусган ва саҳнанинг ўзида юзтубан йиқилган. Воқеа жойига шифокорлар етиб келишган, аммо улар аёл жонини сақлаб қололмаганлар.
Нашрда таъкидланишича, 29 яшар хонандани қирол кобраси чаққан.