ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Москвада 2004 йилдан ҳозирги кунга қадар “02” рақамига телефон қилган “телефон террорчилари”нинг асосий қисми бу мактаб ўқувчилари эканлиги аниқланди, деди Москва шаҳар ИИБ Бош бошқармаси навбатчилик хизмати бошлиғи Татьяна Стружук.
“Телефон қилганлар асосан мактаб ўқувчилари бўлиб, улар шундай йўл билан у ёки бу фандан “назорат иши” ўтказилишига халал бермоқчи бўлганлар”, — деди Стружук.
Полиция ходими хабарига кўра, ИИ Бошқармаси Москва Таълим департаменти билан биргаликда назорат ишларини дарс вақтида эмас қўшимча вақтда ўтказишга келишиб олишди. Шундай йўл билан мактаб ўқувчиларининг дарсга халал беришини олдини олиш мумкин.
Полиция статистикасига кўра, 2004 йилдан бери телефон қилаётган одам манзилини аниқловчи махсус дастур ёрдамида, кўплаб ёлғон “террорчилик”нинг олди олинди.
“2004 йилда биз йилига ёлғон хавфлар ҳақида 4 минг хабр олардик, ўтган йили бўлса бор йўғи 326 хабар олдик, йил бошидан буён эса 65та”, — деди Стружук.