ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Россиянинг иккиламчи автомобил бозорида энг оммабоп автомобиллар рўйҳатида Daevoо Nexia учинчи ўринни эгаллади. “Автостат” келтирган маълумотлар шуни кўрсатмоқда.
"Автостат" иккиламчи бозорни ўрганиш давомида 2015 йилнинг биринчи ярмида энг оммалашган автомобиллар рўйхатини тузди. Таҳлилчилар берган маълумотларга кўра, россияликлар йилнинг биринчи ярмида Hyundai Solaris, Toyota Corolla ва Ford Focusларни кўпроқ харид қилганлар. Бундан ташқари, Россияда минилган KIA Rio ва Renault Loganлар ҳам анча яхши сотилиши аниқланган.
Ярим йил ичида 10,2 минг дона минилган Daevoо Nexiaлар ўз харидорини топгани таъкидланмоқда.