ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Бахтиёр Қосимов 63 ёшида оламдан ўтди, бу ҳақда актёрнинг яқинлари Qalampir таҳририятига хабар берди.
“Маълумотларга қараганда, актёр саратон касали билан оғриган эди. Жаноза пешин номозидан сўнг Тошкентдаги “Хўжа Аламбардор” жомеъ масжидида ўқилади”, — дейилган нашр хабарида.
Актер 1953 йилда Тошкент шаҳрида режиссер ва актер Нигмат Қосимов оиласида туғилган.
Ижоди давомида актер 40дан ортиқ филмларда рол ўйнаган. Бахтиёр Қосимов “Зарб”, “Учар отлар”, “Гумроҳлар”, “Аросат”, “Уқубат” ва бошқа ўнлаб филмларда ўйнаган роллари билан томошабинга яхши таниш. 2013 йилда “Боғ” филмида ўйнаган роли учун Бахтиёр Қосимов “Олтин гепард” мукофотига сазовор бўлган.