ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россия Қирғизистон ва Тожикистон билан биргаликда Ҳаво ҳужумига қарши регионал мудофаа тизимларини яратишни режалаштирмоқда, дея хабар қилди чоршанба куни журналистларга Россия Хаво-космик кучлари Бош қўмондони раҳбари генерал-лейтенант Павел Кураченко.
"Россия ва Қирғизистон, шунингдек, Россия ва Тожикистон ўртасида ҳаво ҳужумига қарши биргаликдаги регионал тизимлар лойиҳаси ишлаб чиқилган, яъни тайёр ва ҳозирда бу борада ўзаро келишув музокаралари олиб борилмоқда”, — деди у.
Марказий Осиёда Коллектив хавфсизликни яратиш ҳақида гапирар экан, Кураченко, шунингдек, 2013 йилда Россия ва Қозоғистон ўртасида ҳам юқорида тилга олинган келишувга ўхшаш битим имзоланганлигини эслатиб ўтди.