Сурхондарёда дайди ит 7 кишини тишлади

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишИт
Ит - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурхондарё вилоятида қаровсиз ит етти кишини тишлагани ҳолати қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Жорий йилнинг 25 март куни Сурхандарё вилоятининг Денов туманидаги «Ўрта-Қишлоқ» ва “Ўзгариш” махалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилиб келувчи 7 нафар фуқароларни дайди ит томонидан тишланиш холатлари кузатилди, деб хабар қилади Ўзбекистон Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги матбуот-хизмати.

Хабарда таъкидланишича, барча жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, қутуришга қарши вакцинация курси олиб борилган ва жабрланганларнинг саломатлиги ҳолати тиббий кузатувга олинган.

"Маҳалла ва қишлоқ жойларида қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва зарарсизлантириш, фуқароларнинг улардан жабрланишлари олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар кучайтирилган тарзда амалга оширилмоқда", — дейилган хабар матнида.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни уй ҳайвонларига нисбатан эътиборли бўлиш ва уларни ўз вақтида қутуришга қарши эмлашга чақирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0