Россия ва Ўзбекистон орасидаги ўзаро молиявий даъволарни ҳал қилиш ҳақидаги қонун кучга кирди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов
Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2014 йилнинг 10 декабрида Тошкентда имзоланган ушбу шартнома Россия Давлат Думаси томонидан 2016 йилнинг 25 март куни ва Федерация Кенгаши томонидан 30 март куни тасдиқланган эди.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Кеча, 5 апрел куни Россия президенти Владимир Путин, Россия ва Ўзбекистон орасидаги молиявий даъволарни ҳал қилиш ҳақидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Шу билан ҳужжат қонуний кучга кирди.

“Россия Федерацияси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати орасида 2014 йилнинг 10 декабрида Тошкентда имзоланган, ўзаро молиявий талаб ва мажбуриятларни тартибга солиш ҳақидаги шартнома қабул қилинсин”, — дейилган  Владимир Путин имзолаган ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг 10 декабрида Тошкентда имзоланган Шартнома Ўзбекистоннинг 865 млн доллар қарзи ўрнига Россияга фақат 25 млн доллар тўлашни кўзда тутган. Шу билан бир вақтда, Ўзбекистон ўзининг собиқ СССРнинг Олмослар фондини бўлиш ҳақидаги талабидан воз кечади.

Ғалабанинг 68 йиллигига бағишланган митинг - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон собиқ СССРга оид молиявий даъволардан воз кечишди

Россия Молия вазирлиги ҳисоб-китобига кўра, 2014 йилнинг 1 ноябрида Ўзбекистоннинг Россиядан қарзи 889,3 миллион АҚШ долларни ташкил қилган. Ундан асосий қарз миқдори — 500 млн доллар, процентлар — 388 млн доллар. Ўзбекистон ушбу қарзнинг фақат бир қисмини – 43 млн долларини тан олган ва собиқ СССРнинг Олмос фондини бўлиб олишни таклиф қилган эди.

2014 йилнинг декабрида Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар давомида томонлар собиқ СССР мулкига оид молиявий талаблар ва Ўзбекистонга 1992-1993 йилларда берилган кредитлар бўйича бир-бирига бўлган барча даъволардан воз кечишди. Ўзбекистон, ушбу шартнома кучга кирганидан бошлаб, Россияга фақат 25 млн доллар тўлайди.  

Россиялик экспертлар фикрига кўра, ушбу муаммонинг ҳал қилиниши — бу икки мамлакат орасидаги сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорликни янада ривожлантириш томонга қараб қўйилган олға қадамдир.

Янгиликлар лентаси
0