Путин учун лимузин 2017 йилда таёр бўлади

© Sputnik / Сергей Субботин / Медиабанкка ўтишНАМИ томонидан ишлаб чиқилган автомобиллар макети
НАМИ томонидан ишлаб чиқилган автомобиллар макети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Автомобил ва автомотор илмий текшириш институти (НАМИ) томонидан “Кортеж” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган махсус автомобиллар 2017 йилда таёр бўлиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 апр – Sputnik. Россия президенти ихтиёрига 2017 йилда Россияда ишлаб чиқарилган биринчи лимузинлар партияси топширилади, деди саноат ва савдо вазири Денис Мантуров.

“Автомобилларнинг биринчи партияси, 2017 йил охирида буюртмачига еткизиб берилади”, — деди Мантуров журналистлар саволига жавоб бераркан.

 

Министрнинг сўзларига қараганда, биринчи йил 200 автомобил ишлаб чиқарилади. Уларнинг барчаси Марказий автомобил ва автомотор илмий-текшириш иститути (НАМИ) асосида ишлаб чиқарилади.

 

 

2013 йилда асос солинган “Кортеж” лойиҳаси давлат раҳбарлари учун автомобиллар ишлаб чиқаришни кўзда тутади. Лойиҳанинг умумий қиймати 15 миллиард рублни ташкил қилади. Ундан ташқари зирҳланган  “йўл танламас” автомобиллар Россия Мудофаа вазирлигида ҳам қизиқиш уйғотмоқда.

“Кортеж” лойиҳаси доирасида тўрт турдаги автомобиллар ишлаб чиқарилган — лимузин, седан, минивэн ва “йўл танламас” автомобиллари. Мантуровнинг сўзларига қараганда лимузин бир йилдан бери ҳаракат синовларидан ўтмоқда, апрелда седанлар учун краш-тестлар бошланади. 2020 йилга қадар ҳар бир турдаги автомобиллар сонини 4-5 мингтага еткизиш кўзда тутилган.

 

Янгиликлар лентаси
0