ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Музаффар Абдураҳмонов Фарғона вилоятига янги прокурор этиб тайинланди, деб хабар берилади Ўзбекистон Республикаси Бош прокуроратураси расмий сайтида.
"Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига мувофиқ адлия маслаҳатчиси Абдураҳмонов Музаффар Мамурович Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига асосан Фарғона вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди", дейилади Ўзбекистон бош прокуратураси сайтида берилган хабарда.