ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Бухоро вилоятида Қандим конида Лукойл компанияси учун БААнинг Enesol компанияси мобил автоном қуёш электр станцияси қурди, Enesol расмий хабарига кўра.
Компания хабарига кўра мобил автоном қуёш электр станцияси кундуз куни 5 минг КВт, тунда 1 минг кВт электр қуввати ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу 1,5 минг аҳоли яшайдиган шағарчани электр билан таъминлаш учун етарли.
Россиянинг Лукойл компанияси Бухоро вилоятидаги Қандим конида “Ўзбекнефтегаз” АЖ билан ҳамкорликда 2004 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Қандим, Хаузак ва Шандим конларидан қойдаланиш ҳақидаги шартномалар 35 йилга мўлжалланган.