Арманистон президенти Қорабоғдаги вазият юзасидан Миллий хавфсизлик кенгашини чақирди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишАрманистон президенти Серж Саргсян
Арманистон президенти Серж Саргсян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистонни Қорабоғдаги можаро ҳудудида отишма бошлаганликда айбламоқда. Арманистон эса “озарбайжон томонидан амалга оширилган тажовузкорона ҳаракатлар” ҳақида хабар қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik, Гамлет Матевосян. Арманистон президенти Серж Саргсян шанба куни кечқурун Миллий хавсизлик кенгаши йиғинини чақирди, деб хабар қилмоқда Арманистон президенти матбуот-хизмати.
"Куннинг долзарб масаласи – Қорабоғ-озарбайжон линиясида Озарбайжон томонидан амалга оширилаётган тажовузкорона ҳаракатлар ва шу билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади”, — дейилади матбуот-хизмати хабарида, РИА Новости хабари асосида.

Тоғли Қорабоғ - Sputnik Ўзбекистон
Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар бошланди

2 апрелга ўтар кечаси Тоғли Қорабоғда Озарбойжон-Арманистон низоси яна янгиланди. Арманистонлик ҳарбийлар томонидан Озарбайжон вертолёти уриб туширилган ва шундан сўнг қарши томондан артиллерия орқали жавоб зарбалари йўлланган.
Қорабоғ можароси, аҳолисининг асосий қисми арманлардан ташкил топган Тоғли Қорабоғ 1988 йилда Озарбайжон таркибидан чиқишини эълон қилгач бошланган. Тоғли Қорабоғ аҳолисининг 99,89 фоизи Бокудан тўлиқ мустақил бўлишни ёқлаб чиққан референдумдан кейин, кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланган. 1994 йил май ойида сулҳ тузиш ҳақидаги келишувлар кучга кирди. Ҳудудлар чегарасида доимий равишда беқарор вазият сақланиб келади.
Ўзбекистон Қорабоғни Озарбойжоннинг таркибида деб билади ва бу масала халқаро ҳуқуқ талаблари асосида ҳал қилиниши керак, деб келади.

Янгиликлар лентаси
0