Рамзан Қодиров: "оппозиция" сўзини АҚШ ихтиро қилган, бошқа давлатларни вайрон қилиш учун

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишЧеченистон раҳбари Рамзан Қодиров
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чеченистон республикаси олдида турган масалалар ечимини топиш учун чеченистонлик барча сиёсатчилар ва тадбиркорлар жалб қилинган. Уларнинг ҳаммаси ўз дастурини таклиф қилиши мумкин, деб баёнот қилди Рамзан Қодиров.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Оппозициячилар томонидан мунтазам равишда танқид қилиб келинадиган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг фикрича, “оппозиция” сўзини Америка ихтиро қилган. Бошқа давлатларни вайрон қилиш учун.

"”Оппозиция” сўзини Америкада ихтиро қилишган, бошқа давлатларни вайрон қилиш, яъни ўлдириш учун”, — деди Қодиров, РИА Новостига берган интервьюси давомида.

Россия президенти Владимир Путин ўтган ҳафтада 2007 йилдан бери Чеченистонга раҳбарлик қилиб келаётган Қодиров янги сайловларда қатнашишига умид билдирди. Эслатиб ўтамиз, Қодировнинг республика раҳбари сифатида ваколати 5 апрел куни тугайди.
Қодировнинг айтишича, у янги сайловларда қатнашиш-қатнашмасликни ҳал қилгани йўқ, “мен ҳокимиятга тиш-тирноғим билан тармашмайман”, дейди у ишонч билан.
"Мен илк бор Чеченистон раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланганимда (2007-йилда), республикадан четда юрган ва шу регионга қачонлардир раҳбар бўлмоқчи бўлган барча чеченликларни тўпладим. Уларни таклиф қилиб: мени шу лавозимга тайинлашди, мен раҳбар вазифасини вақтинча бажариб турибман ва ҳаммангизни Чеченистонга таклиф қиламан, дедим. Истаган ерингизни олиб, дастурингизни менга кўрсатинг, деб таклиф қилдим. Хоҳласангиз шаҳарни, хоҳланг ишлаб-чиқариш саноатини, хоҳланг қишлоқ хўжалиги соҳасини олинг, истаган йўналишда фаолият юритишингиз мумкин, дедим. Асосийси, менга дастурни кўрсатинг, халқ учун нима қилиб бера оласиз, мен кўрай, дедим. Агар бунда иштирок этишни истамасангиз, унда халал берманг”, — ҳикоя қилади Қодиров.

Қодировнинг фикрича, агар у ўшанда Чеченистон республикаси олдида турган масалаларни ечишга кўзи етмаганида, у раҳбарликни ўз зиммасига олмаган бўларди. “Шундан кейин деярли ҳаммаси ёрдам қилиб келмоқда. Тадбиркор ва сиёсатчиларимизнинг 99,9%. Ҳаммаси ёрдам қилмоқда, халқ ҳаётини фаровонлаштиришда иштирок этмоқда, ҳеч ким халал бермаяпти” – дейди республика раҳбари.

Ҳозир ҳам, Қодировнинг айтишича, истаган одам Чеченистонга келиб ўз дастурини намойиш этиши мумкин. "Аллоҳ номи билан қасам ичаман, агар у ўз жамоаси билан шу регион учун янада кўпроқ қила олса, чечен халқи учун бир сўм ортиқча фойда бера олса, биз бу ишни топширамиз. Шу боис, биз ҳеч қачон бу ҳокимият ва амалдорлик курсисига чирмашмаймиз. Биз ҳеч қачон амалдор бўлишни орзу қилмаганмиз. Шунчаки, тақдир тақазоси билан шу ишни бажариб турибмиз”, деди Қодиров.

39 яшар Чеченистон раҳбарининг айтишича, ярим умрини раҳбарликка бағишлаганидан кейин, у бошқача яшаб ҳам кўрмоқчи. “Нима қилибди? Мен ҳам одамман, оилам бор, нормал ҳаёт кечиришни хоҳлайман, ҳотиржамликни истайман”, — дейди Қодиров.

 

 

Янгиликлар лентаси
0