ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ушбу йилнинг август ойида Тошкентда “Механик. Қайта туғилиш” филмининг намойиши бўлиб ўтади. Филмда бош ролни ўйнаган актер Жейсон Стэтхэм Тошкентга фильм тақдимот маросимига келади, Uz24 хабари асосида.
“Ушбу қуёшли мамлкатига боришни сабрсизлик билан кутаяпман”, — деб ёзган актер ўзининг facebook даги саҳифасида. Актер Самарқанд ва Бухорода ҳам бўлишга умид билдирмоқда.
Стэтхэм қовунни яхши кўриши кўпчилликка маълум, дунёда энг мазали қовунлар Ўзбекистонда ўсишини эшитган актер бу ерга келишга ишқибоз бўлган экан. Ундан ташқари, актер ўзбекларнинг жуда меҳмондўст ва соддадиллигидан ҳақида ҳам эшитган экан.
Ҳаммангизни 1 апрел билан!