Эскирган ускуналар импорти учун жиноий жавобгарлик киритилди

© Sputnik / В. Хоменко / Медиабанкка ўтишСССРнинг биринчи тракторларидан бири
СССРнинг биринчи тракторларидан бири - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Еткизилган зарар уч баробарига қопланган тақдирда, ушбу жиноятда айбланган кимсалар озод қилиниши мумкин.

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси сенати жума куни Республика Жиноят кодексига ўзгаришлар киритди. Уларга кўра, эскирган ускуна ва технологияларни импорт қилиш —  жиноий жавобгарликка тенглаштирилиб, бунинг учун 12 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

ЖКга киритилган ўзгаришлар, ушбу жиноят учун энг кам иш ҳаққининг 300 дан 500 баробари (13 – 22 минг $) ёки уч йилдан беш йилгача қамоқ жазоси. Жиноятни қайта содир этиш саккиз йилгача, уюшган гуруҳ томонидан содир этиш 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жозоланади.

Олдин ушбу жиноят Жиноий иш ҳисобланмасдан, маъмурий жавобгарлик кодекси бўйича жазоланар эди.

Норматив ҳужжатларга мувофиқ Ўзбекистонга олиб кирилаётган ускуналар ва технологияларнинг ишлаб чиқарилган муддати уч йилдан ортиқ бўлмаслиги керак.

“Ускуналар ва технологиялар соҳасида назоратни кучайтириш ушбу жараённинг коррупцияга оид қисмига зарба бериб, иқтисоднинг технологик янгиланишини йўлга қўйиши керак”, — деб хабар берди Сенат.  

2015-2020 йилларда Ўзбекистон иқтисоднинг саноат соҳасида бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқчи. Шу билан бир вақтда транспорт тизими ва транзит ўтказиш салоҳиятини хусусиятини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган. 

Кўзланган режаларни амалга ошириш Республикада саноат ривожланишини 9% га ўсишига олиб келиши керак.

Янгиликлар лентаси
0