Дунё миллионерлари қайси мамлакатларга кўчиб ўтмоқда?

© Pixabay / Angelo_GiordanoНью Йоркда биржа биноси
Нью Йоркда биржа биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2015 йилда Европа ва Осиё мамлакатларидаги миллионерлар Австралия, АҚШ ва Канадага фаол кўчиши кузатилган.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Буюк Британиянинг New World Wealth консалтинг компанияси олиб борган кузатувлар ва изланишларга кўра 2015 йилда дунёда миллионерлар фаол кўчиши кузатилган. Улар нотинч Европа, Яқин Шарқ ва Осиё мамалкатларидан Австралия, АҚШ, Канада ва Исроилга кўчиб ўтган.  

New World Wealth изланишлар маркази хабарига кўра, энг кўп миллионерлар кўчиб келганшаҳарлар қуйидагилар: Сидней 4000 киши, Мельбурн 3000 киши,  Тель-авив, Дубай, Сан – Франциско, Ванкувер шаҳарларига 2000 кишидан, Сиэтл ва Перт шаҳарларига 1000 кишидан.   

Кўриниб турибдики, дунёнинг барча “қайноқ нуқталаридан” узоқ бўлган Австралия миллионерлар орасида оммавийлашмоқда. У ерга кўчиб келаётган асосий аҳоли бу Хитой, Европа, Буюк Британия АҚШ ва Жанубий Африкалик миллионерлардир.Тел-Авивга эса асосан Франциялик яҳудийлар кўчмоқда. Дубай Миср, Алжир ва Морокколик мусулмон миллионерларни ўзига жалб қилмоқда.

Миллионерлар доимо яхши кўрган Лондон ўтган йили бошқа йирик шаҳарлардан орқада қолди. У ерга фақат 500 миллионер кўчган холос. Бунинг сабабини Лондоннинг бутун йил давомида нотинч бўлган Европага яқинлиги ва у ерда араб мамлакатларидан келган мигрантларнинг кўплиги билан изоҳлаш мумкин.

Энг кўп миллионер йўқотган шаҳарларга назар солсак улар орасида биринчи ўринда Париж, Рим, Чикаго ва Афина шаҳарларини кўрамиз. Ўтган йил давомида Париждан жами 7000, Римдан — 5000, Чикагодан – 3000 ва Афинадан – 2000 миллионер чиқиб кетган.  Уларнинг асосий қисми АҚШ, Канада ва Австралияга йўл олган.

Миллионерлар чиқиб кетишининг асосий сабаблари сифатида қуйидагилар келтирилмоқда: Париж – диний низоларнинг кучайиши, Рим – иқтисодий имкониятлар камайиши, Чикаго – миллатлик ва жиноятчиликнинг кучайиши, Афина – иқтисодий тушкунлик ва миграция инқирози.

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, 2015 йилда дунёнинг турли нуқталарида содир бўлган урушлар, терактлар, иқтисодий ва миграция инқирозлари кўпгина мамлакатлардан аҳолининг энг бой қисми чиқиб кетишига сабаби бўлган.

Хўш миллионерлар ва миллионлар оқими  қаерга йўл олган?

Биринчи ўринда дунёнинг бир четида тинчгина  яшаётган Австралияга – 8000, доимий иқтисодий баркамол АҚШга – 7000, Канадага – 5000, Исроилга – 4000, БАА – 3000, Янги Зеландияга – 2000 миллионер йўл олган.   

Миллионерлар тарк этган мамлакатлар орасида чемпион — Франция. Бу мамлактани 10 минг киши тарк этган, Хитойни — 9000, Италияни — 6000, Ҳиндистонни — 4000, Грецияни — 3000, Россия, Испания ва Бразилияни 2000 мингдан миллионерлар тарк этган.

Мана сизга Суриядаги уруш, Европадаги мигрантлар инқирози ва Париждаги терактларнинг кўзга кўринмайдиган, билвосита оқибати.

Янгиликлар лентаси
0