Су-24 учувчиси қотили қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Ўтган йилнинг ноябр ойи охирида Туркия Сурия осмони устида Россияга қарашли самолётни уриб туширди. Су-24 учувчиси Олег Пешков катапульта ёрдамида парашютдан сакраган вақтида ўққа тутилди. Кўп ўтмай, Туркия фуқароси Алпарслон Челик, учувчи ўлимига алоқадорлигини тан олди...

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Туркия ҳукумати бундан анча вақт олдин Сурия осмони устида уриб туширилган Су-24 учувчиси ўлими учун жавобгарликни ўз бўйнига олган жангари – Алпарслон Челикни ҳибсга олди, деб хабар қилди пайшанба куни Hurriyet нашри, РИА Новости хабари асосида.

Челик яқинда Суриядан қайтганлиги маълум. У ҳукумат ҳарбийларига қарши курашаётган жангарилар сафида жанг қилгани хабар қилинмоқда.

“Алпарслон Челик чоршанба куни кечқурун Туркия ғарбидаги ресторанлардан бирида қўлга олинди”, деб ёзади нашр.

Челикнинг қандай сабаб билан қўлга олинганлиги ошкор қилинмаяпти.

 

 

Янгиликлар лентаси
0