RT: Туркиянинг ИД билан алоқаси исботланди

Oбуна бўлиш
Russia Today телеканали журналистлари, Сурияда яқинда террорчилардан озод қилинган Шаддади, Румилан, аль-Камишли ва Тель Абъяд шаҳарларида кўплаб қизиқарли ҳужжатлар топишди. Уларга асосланиб шуни айтиш мумкинки, Туркиянинг ИД билан ҳамкорлиги фақат нефт савдоси билан чекланмаган.

Russia Today телеканали журналистлари, Суриянинг яқинда озод қилинган Шаддади, Румилан, аль-Камишли ва Тель Абъяд шаҳарларида кўплаб қизиқарли ҳужжатлар топишди.

Ислом давлатининг иқтисодий асосини ноқонуний нефт савдоси ташкил қилган. Нефтга ягона харидор — Туркия бўлган, чунки жангарилар уни фақат қуруқлик орқали еткизиб бериш имконига эга бўлишган. Россия бир неча бор бунга ишора қилишига қарамасдан бошқа мамлакатлар буни кўрмасликка олишган. 2015 йилнинг декабрида Россия Туркия ИДдан нефт сотиб олаётганини спутник ва учувчисиз аппаратлар орқали олинган суратлар ёрдамида исботлаб берди.

Саудия Арабистони фуқароси  Туркия – Сурия чегарасини осонгина кесиб ўтганини ва Туркия уларга озиқ-овқат еткизиб берганини сўзлаб берган. Асирга тушган турк эса, унинг командири қуршовда қолганида ёки ярадор бўлганида Туркия чегараси томон қочишга буйруқ берган.Анқаранинг “Ислом давлати” билан қилган жинояткорона ҳамкорлигининг булардан бошқа фактлари ҳақида RT телеканали таёрлаган ҳужжатли филмда кўриш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0