“Ислом давлати”нинг махфий ҳужжатлари топилди

© AP Photo / Hadi MizbanБоевики Исламского государства (ИГИЛ)
Боевики Исламского государства (ИГИЛ) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Russia Today телеканали журналистлари, Сурияда яқинда террорчилардан озод қилинган Шаддади, Румилан, аль-Камишли ва Тель Абъяд шаҳарларида кўплаб қизиқарли ҳужжатлар топишди. Уларга асосланиб шуни айтиш мумкинки, Туркиянинг ИД билан ҳамкорлиги фақат нефт савдоси билан чекланмаган.

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Russia Today телеканали журналистлари, Суриянинг яқинда озод қилинган Шаддади, Румилан, аль-Камишли ва Тель Абъяд шаҳарларида кўплаб қизиқарли ҳужжатлар топишди, РИА Новости хабарига асосан.

Ислом давлатининг иқтисодий асосини ноқонуний нефт савдоси ташкил қилган. Шаддади шаҳрида топиб олинган ҳужатларда қанча нефт, қандай нархда сотилганини кўрсатилган. Шу билан бир вақтда “кўпроқ сотиб олишмоқчи эди, лекин сиғмади”, “нефт қудуғи бўшаб қолди”, “50-75 баррел қолди” деган ёзувлар бор. 

Ушбу маълумотларга қараганда, 23 январ куни фақат бир неча қудуқдан сотилган нефтдан 146 722 $ даромад кўрган. Сотилган нефт нархи баррелига 46 центдан 13 $ гача бўлган. Масалан Фарах қудуғидан 144,85 тонна нефт хом-ашёси тоннасига 70$ дан сотилган.

Нефтга ягона харидор — Туркия бўлган, чунки жангарилар уни фақат қуруқлик орқали еткизиб бериш имконига эга бўлишган. Россия бир неча бор бунга ишора қилишига қарамасдан бошқа мамлакатлар буни кўрмасликка олишган. 2015 йилнинг декабрида Россия Туркия ИДдан нефт сотиб олаётганини спутник ва учувчисиз аппаратлар орқали олинган суратлар ёрдамида исботлаб берди.

Шаддади шаҳридан бундан ташқари яна бир неча қизиқарли топилмалар топилган.  Улардан бири шоҳид белбоғи ва “Асад режимига қарши қандай курашиш керак” деган террорчилар адабиёти топилган. Қизиғи шундаки ушбу китоб Истамбулдаги нашриётда чоп этилган бўлиб, унинг охирида нашриёт телефонлари, интернет адреси ва ҳатто facebook даги  гуруҳ адреси ҳам кўрсатилган.

© RT"Ислом давлати"нинг экстремистик адабиётида Истамбул нашриёти
Ислом давлатининг экстремистик адабиётида Истамбул нашриёти - Sputnik Ўзбекистон
"Ислом давлати"нинг экстремистик адабиётида Истамбул нашриёти

Саудия Арабистони фуқароси  Туркия – Сурия чегарасини осонгина кесиб ўтганини ва Туркия уларга озиқ-овқат еткизиб берганини сўзлаб берган. Асирга тушган турк эса, унинг командири қуршовда қолганида ёки ярадор бўлганида Туркия чегараси томон қочишга буйруқ берган.

Қурд халқ ўз-ўзини ҳимоя қилиш отряди вакили террорчилардан олинган паспортларни кўрсатди. Уларнинг ҳаммасида Туркияга кириш муҳри бор.  

Яна бир флешкада жангарилар фотосуратлари топилган. Фотосуратларнинг бирида жангарилар Истамбулдаги Султонаҳмад майдонида бошқасида эса, ўша одамларнинг ўзи Сурияда жангарилар қаторида.

 

 

Анқаранинг “Ислом давлати” билан қилган жинояткорона ҳамкорлигининг булардан бошқа фактлари ҳақида RT телеканали таёрлаган репортажида томоша қилиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0