Туркия ўз чегарасида суриялик қочоқларни отиб ташлаяпти

© REUTERS / Alexandros AvramidisМигрантлар
Мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
19-март куни ЕИ билан миграция борасида имзоланган битимга қарамай, Анқара қочоқларга ўз ҳудудига киришга тўсқинлик қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Туркия чегарасини кесиб ўтишга ҳаракат қилаётган суриялик қочоқлар турк ҳарбийлари томонидан аёвсиз ўққа тутилмоқда, деб хабар қилади ПРАЙМ.

Сўнгги тўрт ой давомида Сурия-Туркия чегарасида 16 мигрант, шу жумладан аёллар ва уч нафар болалар ўлдирилди.  Суриянинг "Инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини назорат қилиш мониторинг маркази” ушбу ҳолатлар юзасидан маълумот тўплади.

"Туркия чегарасидаги ҳарбийлар Суриядаги фуқаролик урушидан қочиб, Туркиядан паноҳ топишни истаган қочоқларга қарат ўт очмоқда”, — деб ёзади нашр.

Нашрда ёзилишича, Туркия ҳукуматининг чегарани кесиб ўтмоқчи бўлаётган сурияликларни ушлаб олиб, ортга қайтараётгани, ҳатто уларга қарата ўт очилаётгани ҳам қочоқларни ортга қайтара олмаяпти. Шу билан бир қаторда, Туркия “ҳаёти чиндан хавф остида қолаётган сурияликлар учун очиқ эшиклар сиёсатини олиб бораётгани" ҳақида бонг уришда давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0