Тошкент метросининг янгиланган поезди 1 апрелдан ишга тушади

© Facebook / Водители ТашкентаИнтернетда Тошкент метросининг янгиланган поезди сурати пайдо бўлди
Интернетда Тошкент метросининг янгиланган поезди сурати пайдо бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги таъмирланган поезднинг олдинги қисми ва ичкариси ўзгартирилган. Ижтимоий тармоқларда янгиланган составнинг бир неча сурати пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳида Тошкент метросининг янгиланган поезднинг   суратлари пайдо бўлди.  Поезд Ўзбекистон йўналиши бўйича 1 апрелдан бошлаб ишга тушади.

Таъмирланган поезднинг олд қисми дизайни, машинист кабинаси ва салони янгиланган. Поезд оқ кўк рангга бўялган ва ингички қизил чизиқлар чизилган. Поезд ремонти Тошкент вагонлар таъмирлаш заводида амалга оширилган.   

Поезд синов қилинаётган вақтда суратга олинган.  Ўтган йилдан бери яна бир янгиланган поезд Чилонзор йўналишида ишлаб келмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0