Уч кун давомида Т-72 ва Т-90А танк экипажлари жанговор техникани жангда бошқариш, тўсиқлардан ўтиш ва ҳаракат давомида ердаги ва осмондаги нишонларга зарба беришда беллашишди. Нишонларга танк тўпи ва катта калибрли “Корд” пулемётидан зарба берилди.
Ҳалқаро Танк биатлони Москва яқинидаги Алабино полигонида бўлиб ўтади. Йилдан йилга ушбу мусобақанинг нуфузи ва қатнашчилари сони ортиб бормоқда. Биатлонда Ҳиндистон, Монголия, Қувайт, Сербия, Хитой, Белоруссия, Арманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон танк экипажлари доимий равишда қатнашиб келмоқда.