ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. “Польша устидан коммунистик тизим ҳукмронлиги” рамзини ифодаловчи Совет иттифоқига оид ёдгорликлар бузилган ва музейларга кўчирилган бўлиши шарт, деб баёнот қилди Польша давлат Миллий хотира давлат институти раҳбари Лукаш Каминьский, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Аммо совет даврига оид ҳарбий ҳаракатлар қурбонлари дафн этилган жойлардаги ёдгорликлари бундан мустасно, улар ҳақида Польша давлати ғамхўрлик қилишда давом этади”, — қўшимча қилди Каминьский.
Ёдгорликларни кўчириш бўйича лойиҳа институт томонидан яқин ҳафталарда ўз-ўзини бошқариш органларига йўлланиши режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, бундан сал олдин Россия ТИВ Польшадан “ёдгорликларга қарши урушни тўхтатишни” талаб қилган эди.