ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. “Россия барча давлатлар учун хавф туғдирмоқда, чунки у халқаро нормаларга амал қилмаяпти, деб баёнот қилди Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Филипп Хаммонд, РИА Новости хабарига кўра.
"Россия халқаро этикет нормаларини инкор қилмоқда ва халқаро тизим қоидаларини бузмоқда. Бу барчамиз учун ўзига хос чақириқ ва хавф-хатар белгисидир”, — деб баёнот қилди Британия ТИВ раҳбари Грузияга ташрифи чоғида.
Шу билан бирга у, Сурия ва Ироқда “Ислом давлати” террорчилик уюшмасига қарши курашда Россия ва Буюк Британия манфаатлари умумийлигини таъкидлаб ўтди.
Хаммонд бундан олдин ҳам Россия номига кескин баёнотлар қилган. Мисол учун, жорий йил март ойида у Қрим яриморолини Украина таркибига қайтаришга чақирган, шунингдек Суриядан ҳарбийларини олиб чиққани учун “Россия президентини мақтамасликни”, айтган. Бу “хотинини уришни тўхтатган эрни мақташдек бир гап”, деган у.