Европаликлар ЕИга кимни қабул қилишни мустақил ҳал этмоқчи

© AP Photo / Jan BauerЕИ байроғи
ЕИ байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik.Мнения сўровномасига кўра, италияликлар, германияликлар ва французларнинг аксарияти Европа Иттифоқининг учинчи давлатлар билан Бирлашма* тузиши масаласини умумхалқ референдумида ҳал қилишни хоҳлашмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik, Sputnik. Мнения сўровномасига кўра. Италияликларнинг — 66%, немисларнинг — 63% ва французларнинг — 63% ЕИ бошқа давлатлар билан Бирлашма* тузиши масаласини умумхалқ референдуми ёрдамида ҳал этишни хоҳлашмоқда. Populus ва Ifop тадқиқот компаниялари томонидан Sputnik ахборот агентлиги ва радиоси учун махсус ўтказилган сўровнома натижалари шуни кўрсатди.

6-апрел куни Нидерландияда Украинанинг ЕИга қўшилиши юзасидан референдум ўтказилади.  Sputnik.Мнения сўровномасига мувофиқ, бошқа давлатлар билан Бирлашма тузиш учун референдум ўтказилишига кўпроқ италияликлар овоз бермоқда: Италия аҳолисининг 66% Европа Иттифоқига “янгиларни” қабул қилиш масаласини референдум давомида ҳал этишни хоҳламоқда. Германия ва Франциянинг аксарият аҳолиси ҳам (ҳар бир давлатдан 63%дан) худди шундай фикрда. Референдум ўтказилиши учун қарши овоз берганлар  Германияда — 23%ни, Францияда — 20%ни ва Италияда — 18%ни ташкил қилди.

Британияликлар бу масалада икки гуруҳга бўлинди — орол аҳолисининг аксарият қисми, яъни 43% ЕИ учинчи давлатлар билан Бирлашма тузиши учун овоз берган бўлса, масала ҳал этилиши учун овоз бериш керакми-йўқми, билмай иккиланганлар, яъни "билмаймиз" дея жавоб қайтарганлар – 40%ни ташкил этди.

Буюк Британия ва Шимолий Ирландияда сўровнома Британиянинг энг олд тадқиқот компанияларидан бири бўлмиш Populus томонидан 4-9 март саналарида ўтказилди, унда 1085 киши иштирок этди. Германия (1002 киши), Италия (994) ва Франция (1005)да эса – жамоатчилик фикрини ўрганиш билан шуғулланувчи ва сўровномалар ўтказувчи энг қадимий компаниялардан бири — iFop томонидан 8-10 март саналарида ўтказилган.

Sputnik.Мнения ҳақида маълумот
Sputnik.Мнения” — жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган ушбу халқаро лойиҳа 2015 йил январида ўз ишини бошлади. “Sputnik. Мнения”нинг сўровлар ўтказиш бўйича ҳамкори Британиянинг Populus ва Франциянинг IFop изланишлар компаниялари. “Sputnik. Мнения” доимий равишда АҚШ ва Еврпа мамлакатларида энг долзарб ижтимоий ва сиёсий муаммолар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш билан шуғулланади. 

Sputnik (sputniknews.com) – халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мултимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, аналогли ва рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади. Sputnik янгиликлари доимий равишда 30 тилда нашр этилиб келмоқда.

*Украина ва ЕИ ўртасида Бирлашма тузиш тўғрисида битим имзоланган эди. Ушбу ҳужжат сиёсий ва иқтисодий бирлашма ҳамда эркин савдо зонаси яратилишини назарда тутади. Битимга мувофиқ, Украина ўз иқтисоди ва қонунчилигини ЕИ талабларига мувофиқлаштириши керак бўлади. Украина ЕИга тўлиқ қабул қилиниши учун Бирлашма бажарилиши шарт бўлган босқич ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0