ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. Москвада чоршанба куни 20дан зиёд «Ислом давлати» тарафдорлари қўлга олинди, РИА Новости ҳуқуқни сақлаш органлари хабарига асосан.
“ФСБ ва полиция ҳамкорлигида ўтказилган операция натижасида 18 киши қўлга олинди. Улар ИГИЛ билан ҳамкорликда айбланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра Москвада улар террорчи гуруҳларга янги аъзолар излаш ва ёллаш билан шуғулланган”, — деди ички ишлар ходими.
Унинг сўзларига қараганда террорчиларни қўлга олиш бўйича операция бир вақтда бир неча манзилларда ёппасига ўтказилган. Қўлга олинганлардан бир неча электрон техника ускуналари ва катта миқдорда қалбаки ҳужжатлар топилган. Қўлга олинганларнинг асосий қисми Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиқди, лекин уларда бир неча давлат паспортлари, жумладан Туркия паспортлари топилган.
“Операция давомида 18 киши қўлга олинди, улардан Туркия фуқаролари ҳайдовчилик гувоҳномалари топилди. Тезкор хабарларга кўра ушбу гуруҳ томонидан ясалган қалбаки ҳужжатлар “Ислом давлати” террорчиларини диққатни жалб қилмасдан Россияга олиб кириш ёки олиб чиқиш учун учун ишлатилган”, — деди ҳуқуқни сақлаш органлари ходими.
ИД террорчилик гуруҳи охирги йилларда халқаро хавфсизликка таҳдид солаётган энг йирик хавфлардан бири бўлиб қолмоқда. ИДнинг асосий кучлари Сурия ва Ироқда жойлашган. Ундан ташқари, ИД интернет орқали дунёнинг кўплаб мамлакатларида янги-янги аъзоларни жалб қилишга тўхтовсиз уруниб келмоқда.