ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Тошкентдаги Bonum Factum галереясида 18-26 апрел кунлари Ботир Зокировнинг 80 ёшлик юбилейига бағишланган қатор тадбирлар бўлиб ўтади, Газета.uz хабарига асосан.
Тадбир Баҳодир Зокировнинг “Мерос” номли шахсий кўргазмаси билан очилади. Очилиш марисимида “Карвон” гуруҳи ижросида қўшиқлар ижро этилади.
21 апрел куни “Сато” гуруҳининг мусиқали кечаси бўлиб ўтади. У ерда режиссер Баҳодир Зокировнинг “Тўлқинча” фильмига атаб ёзилган мусиқалари янграйди. 24 апрел куни Марат Шунқор гуруҳининг мусиқали кечаси бўлади.
Ботир Зокировнинг 80 ёшлигига бағишланган хотира кечаси 26 апрел куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Халқ артисти Мансур Тошматов бошчилигидаги “Ботир Зокиров” номли этножаз оркестри қатнашади ва хонанданинг ўғли Баҳодир Зокиров томонидан суратга олинган ҳужжатли фильм намойиш этилади.