Абдулазиз Камилов Штайнмаер билан учрашди

© mfa.uzКамилов ва Штайнмаер учрашуви
Камилов ва Штайнмаер учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг турли жиҳатларини муҳокама қилишди ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатга оид айрим муаммолар юзасидан фикр алмашишди.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. 2016-йилнинг 30-март куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга  икки кунлик расмий ташриф билан келган Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) амалдаги раиси Франк-Валтер Штайнмаер билан учрашди, деб хабар қилинади Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.

Германия ТИВи Франк-Вальтер Штайнмайер - Sputnik Ўзбекистон
Германия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

"Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг турли жиҳатларини муҳокама қилишди ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатга оид айрим муаммолар юзасидан фикр алмашишди", — дейилади хабар матнида.
Суҳбат чоғида айни пайтда Германия раислигидаги ЙХҲТ кун тартибининг долзарб масалаларига, шунингдек Ўзбекистон ва Германиянинг ушбу ташкилот доирасидаги ўзаро ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланмоқда.
Учрашувда, шунингдек, Германия Элчиси Наитҳарт Хёфер-Виссинг қатнашган.

Янгиликлар лентаси
0