ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Бешкеклик Куштар Мамбеталиев ушбу ташаббус билан аввал шаҳар ҳукуматига мурожаат қилган, улардан жавоб бўлмагач, ўзи ушбу ишни амалга ошира бошлаган.
“Кечадан бошлаб ушбу плакатларни кўчаларда ёпиштириб чиқа бошладим. Мэрия “биз бунака ишлаб билан шуғулланмаймиз” деб жавоб берди. Менинг бир неча тарафдорларим пайдо бўлди. Ҳозирча шунақа плакатларни тарқатаяпман, кейин улар бошқача кўринишда чиқади”, — деди Мамбеталиев
Унинг сўзларига қараганда, кўчада тупураётган одамлар – бу уят, чет элдан келагн меҳмонлар олдида ҳам ноқулай. Бу ижтимоий муаммо бўлиб, унга алоҳида эътибор бериш керак.
Ҳар бир плакатнинг нархи – 5 сом, ҳозирча Мамбеталив ушбу маблағни ўз ҳамёнидан тўламоқда.
“Агар бирор ташкилот ҳомийлик қилиш истагини билдирганида, плакатларда унинг рекламасини жойлаштириш мумкин эди. Баъзилар мендан сотиб олиб тарқатмоқда. Ҳозирча бепул тарқатмаяпман – чунки ишонмайман”, — дейди ташаббускор.
Унинг сўзларига қараганда, яқин орада алоҳида одамларга тушунали бўлиши учун — “Ээ, ўроқ, тупурма!” — деган плакатлар ҳам пайдо бўлади.
Фаол фуқаро ушбу плакатларни бинолар, автобус тўхташ жойлари ва жамоат транспортида фақат уларнинг эгаси рухсати билан ёпиштирмоқда.
Шаҳар мэриясида матбуот хизмати хабарига кўра, улар Мамбеталивни таклиф қилиб унинг ташаббуси ва келажакда ҳамкорлик қилиш ҳақида суҳбат ўтказмоқчи.