ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Қўлга олинган А320 самолётидан 50 йўловчи озод этилди, деб хабар қилмоқда newsit.com.cy ахборот портали.
Эслатиб ўтамиз, номаълум шахс томонидан қўлга олинган Миср авиакомпаниясига тегишли самолёт Кипрдаги Ларнаки аэропортида Ўзбекистон вақти билан 10:50да мажбурий қўнишни амалга оширган эди. Орадан бир соат ўтиб, самолётдан илк гаровга олинганлар — келиб чиқиши мисрлик бўлган аёл ва эркаклар озод этилди.
Ҳозиргача олинган маълумотларга кўра, самолёт бортида 55 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Соат 12.00гача олинган хабарларга кўра, 50 нафар йўловчи озод этилган.
Ҳозирда ҳаво кемаси бошқа самолётлардан олисда, учиш майдонида турганлиги маълум.