Тошкентда Учинчи транспорт ҳалқаси қурилади

© Юрий Корсунцев / «Газета.uz»Тошкент кўчаларида
Тошкент кўчаларида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учинчи транспорт ҳалқаси шаҳар марказидаги транспорт оқимини жиддий равишда камайтириши керак, бу ҳақда пойтахт ҳокими Раҳмонбек Усмонов хабар берди.

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Тошкент ҳокимияти янги транспорт ҳалқасини қуришга киришишди. Ушбу транспорт ҳалқаси шаҳар марказидаги транспорт оқимини жиддий равишда камайтириши керак, бу ҳақда пойтахт ҳокими Раҳмонбек Усмонов хабар берди.  

Унинг сўзларига қараганда Учинчи транспорт ҳалқаси Тошкентнинг марказига яқин жойда пайдо бўлади. Уни амалга ошириш учун икки йил олдин Беруний кўчасини Шароф Рашидов кўчаси билан улайдиган Нурафшон магистрали қурилган эди.

“Қурувчилар Нурафшон кўчасини Берунийдан Оқтепа майдонигача мавжуд бўлган Чиғатой дарвоза, Умарова, Есенина кўчалари ёрдамида узайтиришади”, — деди шаҳар ҳокими.  

Ҳокимнинг сўзларига кўра, бу Оқтепа майдони орқали транспорт оқимини соатига 4 минг автомобилга кўпайтиради. Шу билан бир вақтда Нукус кўчаси Усмон Носир кўчасидан Бобур кўчасигача 1 км га узайтирилади.

Янги транспорт ҳалқаси Нурафшон, Муқимий, Нукус, Абдулла Қодирий ва Шароф Рашидов кўчаларини бирлаштиради.

Тошкент автомобил йўллари 40 %га узаяди

Ундан ташқари шаҳар марказидаги асосий кўчаларда тарнспорт оқимини камайтириш учун Тараққиёт кўчасини давом эттириш, Паркент кўчасини қайта таъмирлаш режалаштирилган. 

Янги транспорт ҳалқасида Усмон Носир ва Муқимий кўчаси чорраҳасида, Бунёдкор ва Муқимий чорраҳасида ҳамда Оқтепа майдони ва Нурафшон кўчалари кесишган жойларда замонавий транспорт эстакадалари пайдо бўлади.

2016 йилнинг август ойигача Тошкентдаги барча трамвай йўллари олиб ташланиши керак. Бунинг эвазига кенгайган автомобил йўллари ҳам транспорт ҳаракати имконини оширади.

© Sputnik / СтрингерПлан строительства третьего кольца
План строительства третьего кольца - Sputnik Ўзбекистон
План строительства третьего кольца
Янгиликлар лентаси
0