ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон 2020 йилга қадар 17 та логистика маркази қуришни режалаштирган. Ушбу марказлар ёрдамида сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва транспортировка учун таёрлашга ихтисослашган бўлади, деб хабар берди Sputnik мухбирига "Ўзулгуржисавдоинвест" ассоциацияси вакили.
2016 йилда Ўзбекистоннинг беш вилоятида шундай марказлар пайдо бўлади. Андижон, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари логистика марказлари қурилиши учун ер ажратиб берди. Дастлабки ташкилий ишлар аллақачон бошланди.
“Лойиҳанинг умумий қиймати 120 миллиард сўмни ташкил қилди. Марказалар қурилиши ўз маблағларимиз ва тижорат банклари кредитлари ёрдамида олиб борилади”, — деди муассаса вакили.
Ушбу марказлар бизга қишлоқ хўжалик маҳсулотларига дастлабки ишлов бериш, қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт қилиш учун қулай шароит яратади.
Суҳбатдош хабарига кўра, ташкилот 60га яқин улгуржи савдо базалари билан шартнома асосида ҳамкорлик қилмоқда. Уларнинг ихтиёрида 116 минг квадрат метр совутилмайдиган ва 75 минг тонна совутиладиган омборхона ҳажмлари мавжуд.
2016-2020 йилларда "Ўзулгуржисавдоинвест" ўзининг совутиладиган омбобрхона ҳажмларини 325 минг тоннага еткизмоқчи. Ушбу мақсад учун 125 миллард сўм харажат қилиш режага киритилган.
Ўтган йили етиштирилган маҳсулотдан куз ва қиш мавсуми учун 70 минг тонна маҳсулот омборхоналарда сақланган эди. Улар орсида 17 минг тонна кортошка ва пиёз, 15 минг тонна бошқа турли сабзавотлар, 9,5 минг тонна мевалар, 500 тонна гўшт бор. Бу аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдан ташқари ички бозорда нархларни бир маромда ушлаб туришга ёрдам берди.