ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Москванинг Анқарага қарши қўллаган санкциялари Туркияга катта зарар еткизди, лекин ундан ҳам катта муаммоларга Россия ҲККнинг Суриядаги ғалабаси сабаб бўлди. Россия ҲКК операцияси Туркиянинг энергетика соҳасидаги режаларини барбод қилди, деб ёзади Oilprice.
Россия билан бўлган можародан кейин, Туркия иқтисодиёти ачинарли аҳволга тушди. 2002 йилдан бери Туркия Россия табий газига ва нефтига ўта муҳтож бўлиб келаётган эди. Шу билан бир вақтда, автор фикрига кўра, Туркияни бошқа мамлакатлар билан ушбу соҳадаги ҳамкорлиги йўлга қўймаган эди.
Россиядан энергетик муҳтожликни камайтириш мақсадида Туркия Қатар билан газ еткизиб бериш ҳақида шартнома тузган эди. Ушбу шартнома туфайли, Анқара хавфли ишга қўл урди, чунки газ ўтказгич орадаги Сурия, Ироқ ва Қурдистон ҳудудларидан ўтиши керак эди.
Туркия, террорчилар билан бўлган урушда Сурия ва қурдлар мағлуб бўлади ва ҳудудда кучлар мувозанати ўзгаради, деб умид қилган эди. Ўзининг ушбу мақсадига эришиш учун Туркия “Ислом давлати” каби террорчилар билан алоқаларини кучайтиришдан қайтмади, деб ёзади нашр.
Лекин Россиянинг ҳарбий операцияси натижасида жиҳодчилар мағлуб бўла бошлади. Анқарага қарши томонлар эса кучайиб ўз ҳудудини мустаҳкам эгаллаб олди. Шундай қилиб, Россия Туркиянинг энергетика соҳасида қурган қалтисгина режасини барбод қилди, дейди мақола муаллифи.
“Россия ҳарбий операцияси ва Асаднинг кучайиши “Туркия – Қатар” газ ўтказгичи лойиҳасига нуқта қўйди”, — деб хулоси қилади нашр.