Тошкентда трамвайлар ҳаракати бутунлай тўхтатилади

Oбуна бўлиш
Шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, яқин кунларда Тошкент шаҳрида трамвай ҳаракати бутунлай тўхтатилиб, уларнинг ўрнига айни шу йўналишда ҳаракатланувчи автобуслар фаолият бошлайди.

ТОШКЕНТ,  мар – Sputnik. Бугун – 28 март куни Тошкент шаҳри ҳудудидаги йўллар таъминоти мавзусига оид матбуот анжуманида шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов яқин кунларда Тошкент шаҳрида трамвайлар ҳаракати бутунлай тўхтатилишини тасдиқлади, kun.uz хабари асосида.

Шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, Тошкент шаҳридаги мавжуд йўлларни Европа йўл стандартларига ўтказиш, махсус концепция асосида, 2030 йилгача босқичма-босқич амалга оширилади.

Шунингдек, шаҳар ҳокими хусусий автомобиллар сонининг кўпайиши, қолаверса, бугунга келиб самарасиз бўлиб қолган трамвай тармоқлари сабабли юзага келган муаммолар, уларнинг ҳал этилиш режаси билан шаҳар харитаси асосида батафсил тушунтирди.

Яқин кунларда Тошкент шаҳрида трамвай ҳаракати бутунлай тўхтатилиб, уларнинг ўрнига айни шу йўналишда ҳаракатланувчи автобуслар фаолият бошлайди.

Масалан, 5 апрелдан бошлаб, (трамвай ҳаракати тўхтамагани ҳолда) 13-трамвай йўналишда 13-Т автобуси синов автобуси қатнови бошланади. Шу тариқа, йўловчилар йўлдаги ўзгаришларга асталик билан кўниккач, трамвай ҳаракати олиб ташланади.

Шаҳар ҳокими келтирган маълумотларга асосан, трамвайлардан йилига 10-11 миллион йўловчи, бир кунда эса 20-25 минг йўловчи фойдаланади. Автобуслардан эса кунига 20-25 минг, йўналишдаги таксилардан 70-80 минг, метродан кунига 200 минг йўловчи фойдаланади. Бу сонлардан ҳам кўриниб турибдики, трамвай энг кам даромадли йўл транспорти ҳисобланади. Қолаверса, шаҳарда мавжуд 802та трамвайдан 50таси замон талабларига жавоб бермайди.

Янгиликлар лентаси
0