ТАШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама Ядровий Хавфсизлик Саммитида қатнашиш учун АҚШга ташриф буюрадиган Туркия раҳбарининг шахсий учрашув ҳақидаги таклифига рад жавоби берди. Матбуот хизмати хабарига кўра бундай учрашувга зарурат йўқ, РИА Новости Wall Street Journal хабари асосида.
Оқ уй хабарида айтилишига қараганда, буни ҳурматсизлик деб қабул қилмаслик керак, чунки президентлар Туркияда G20 саммитида ноябрда учрашган эди ва февралда телефон орқали суҳбатлашишган эди.
Эрдўғон Обама билан Мэрилэнд штатида, Туркия молиявий ёрдами билан қурилган масжид очилишида учрашишни режалаштирган эди, лекин АҚШ президенти матбуот хизмати бунга зараурат йўқ деб хабар қилди.
Экспертлар фикрига кўра, ушбу рад жавоби Туркия президенти учун ташвишли белгидир. “Оқ уйдагилар Эрдўғонга у бундан буён “қимматли меҳмон” эмаслигини кўрсатиб қўймоқчи бўлишган”, деди Миллий хавфсизлик ва Халқаро сиёсат маркази директори ўринбосари Макс Хоффман.
АҚШ ва Туркия орасидаги мунособатлар Вашингтоннинг Туркия қурдларини қўллаб қувватлаши туфайли бузилди. АҚШ қурдларни ИД террорчиларига қарши курашмоқда деб ҳисоблайди, Туркия бўлса қурдларни террорчи деб ҳисоблайди.
Ундан ташқари экспертлар Эрдўғоннинг тобобра кучайиб бораётган авторитар тузими ва унинг қурдларга қарши олиб борилаётган шафқатсиз сиёсати турк-америка мунособатларига таъсир қилмай қолмаган, албатта. Шу билан бир вақтда Вашингтон Анқарани “НАТО иттифоқидаги муҳим ҳамкор деб ҳисоблайди”.