ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Россиянинг МТС компанияси иштирокида тузилган Universal Mobile Systems (UMS) қўшма корхонаси ёзда 4 авлод LTE тармоғини ишга туширади, бу ҳақда қўшма корхонанинг бош директори Дмитрий Нагорный Газета.uz нашрига хабар берди.
Нагорныйнинг сўзларига қараганда, Тошкентда база станциялари ва алоқа тармоғи асосида янги тўлақонли тармоқ ташкил қилинади, 2016 йилда компания 2G ва 3G тармоқларини ҳам ривожлантиришда давом этади. Тахминий ҳисобда, ушбу тармоқлар жорий йилда 50% га кенгайтирилади.
“LTE тармоғини ишга тушириш зарур, биз керакли ускуналарни олиб келдик, ҳозир ларни монтаж қилиш ишлари кетмоқда. Баҳорда биз тармоқни синов тармоғини ишга туширамиз”, — деди Нагорный.
Universal Mobile Systems Ўзбекистонда ўз фаолиятини 2014 йил 1 декабрда бошлади. Қўшма корхона тузилишидан олдин Ўзбекистон ҳукумати ва россиянинг МТС компанияси келишув шартномаси имзолашди. Қўшма корхонанинг 50,01 % акцияси Россия томонига 49,99 % акцияси Ўзбекистонга тегишлидир. Уяли алоқа оператори 2G/3G/LTE тармоқларида алоқа ўрнатиш лицензиясига эга.